Россия вокзалларида Wi-Fi тармоғини жорий қилиш учун 60 млн рубль ажратилди

Жаҳон 29 Август 2015 1432

Россия темир йўллари вокзалларида Wi-Fi тармоғини ташкил этиш учун 60,2 млн рубль ажратилди. Буни ташкил қилиш учун тегишли тендерни “Транстелеком” компанияси эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Техник вазифага кўра, вокзалларда интернетга кунбўйи кириш имконияти кутиш, расмий делегация ва юқори қулайлик заллари, оналар ва болалар хоналари ҳамда узоққа жўнаш ва шаҳар атрофидаги алоқалар касса залларида ташкил этилган бўлиши керак.

Ҳужжатдан кўринишича, Wi-Fi хизмати Россиянинг 79 та вокзалида, жумладан, Москва (Павелецк, Ленинград, Курск, Киев, Беларусь, Рига, Қозон, Савелов ва Ярославск вокзаллари), Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Қозон, Нижний Новгород, Астрахань, Волгоград, Маҳачқалъа, Ставрополь, Краснодар, Сочи, Ростов-Дон, Екатеринбург, Новосибирск, Красноярск, Хабаровск ва Владивостокдаги вокзалларда ташкил этилиши талаб этилади.

Хизматлар жорий йилнинг 31 августигача бажарилиши кераклиги белгилаб қўйилди.

Кўпроқ янгиликлар