Сўровномаларга кўра Канада бош вазири партияси парламент сайловолди курашини ютқазмоқда

Жаҳон 29 Август 2015 1232

CBC телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Канада бош вазири Стивен Харпернинг ҳукмрон Консерватив партияси ҳозирча парламент сайловолди курашини ютқазмоқда.

Ҳозирда ушбу партия учун 28,3 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр. Бу борада Янги демократик партия 35,5 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда, 3-ўринни 26,9 фоиз овоз билан Либерал партия эгалламоқда.

Телеканалнинг қайд қилишича, агар парламент сайловлари эртагаёқ ўтказилганда, унда Янги демократик партия парламент қуйи палатасида 124 тадан 153 тагача, Консерватив партия 92 тадан 132 тагача, Либерал партия эса 70 тадан 106 тагача ўрин эгаллаши мумкин бўларди. Парламентдаги ўринларнинг аниқ сони сайловолди кампаниясида қатнашаётган бошқа партияларнинг натижаларига боғлиқ бўлади.     

Канадада сайловолди кампанияси 2 августда бошланди. Бу кампания мамлакатнинг замонавий тарихида энг узоқ давом этган сайловолди кампанияси бўлади. Парламент сайловлари 19 октябрда ўтказилади, шу тариқа номзодлар ихтиёрида ташвиқот учун 11 ҳафта ёки 78 кун вақт бўлади.  

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар