Суриянинг 48 соатлик тинчлик келишуви шартлари бузилганидан сўнг Дамашқ провинциясининг Аз-Забадани шаҳри ҳамда Аль-Фуа ва Кафрай аҳоли пунктларида жангарилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанглар қайтадан бошланди, дея маълум қилди Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчи кенгаш.

Кенгаш раҳбари Рами Абдул Роҳман сўзларига кўра, ҳозирча қайси томон ўқ отишни тўхтатиш режимини биринчи бўлиб бузгани номаълум. Жабрланганлар ҳақида ҳам хабар қилинмади.

Дамашқ ва жангарилар ўртасидаги 48 соатлик тинчлик шартномаси пайшанба, 27 август куни маҳаллий вақт билан 06:00да имзоланган эди. Аз-Забадани эса Суриянинг Ливан билан чегарасидаги ягона аҳоли пункти бўлиб, айни пайтда жангарилар назорати остида.

2015 йил июль ойида ҳукумат қўшинлари мазкур шаҳарни босиб олишга ҳаракат қилганида жангарилар асосан шиалар истиқомат қилувчи Аль-Фуа ва Кафрай аҳоли пунктларини ўз ҳалқасига олиб, қирғин-барот уюштирган эди.