2015 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Катони қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, бўлажак икки томон учрашувлари жадвали юзасидан фикр алмашилди.