Туркия АҚШ билан ҳамкорликда илк марта ИШИД позицияларига ҳаводан зарбалар берди

Жаҳон 29 Август 2015 5012

Туркия самолётлари "ИШИД"га қарши коалиция таркибидаги илк иштирокини амалга оширди ва Суриядаги жангариларнинг базаларини бомбалади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

"Бизнинг ҳарбий самолётлар 28 август куни коалиция самолётлари билан биргаликда "ИШИД"га қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этди. Туркияга жанубдан жангарилар туфайли хавф мавжуд бўлиб турибди ва биз учун терроризмга қарши курашиш биринчи навбатдаги масалага айланган. Бу кураш давом этади", дейилади вазирлик ҳисоботида.

Қайд этиш керакки, 24 август куни Туркия ва АҚШ ўртасида "ИШИД"га қарши ҳамкорликда курашишни назарда тутувчи ҳужжат имзоланганди.

Кўпроқ янгиликлар