Англия Премьер-лигасининг 4-тури доирасида “Суонси Сити” ўзининг уй майдони – “Либерти” стадионида “Манчестер Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Манкунианликлар мавсумдаги ўзларининг биринчи мағлубиятларига учрадилар.

2-бўлим бошида Хуан Мата меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишди. 61-дақида Андре Айю ҳисобни тенглаштирди. Икки дақиқа ўтиб мезбон ўйинчи Бафетимби Гомис ўз ҳисобига тўп ёзиб қўйди.

Чемпионатнинг 4-туридан кейин 8 очкого эга бўлган “Суонси Сити” чемпионатда 4-ўринни, “МЮ” эса 7 очко билан 5-ўринни эгалламоқда,

Англия Премьер-лигаси. 4-тур

Суонси Сити – Манчестер Юнайтед – 2:1
Голлар: Мата, 48 (0:1); Айю, 61 (1:1); Гомис, 66 (2:1).


Турнинг яна бир учрашувида “Сент-Мэри” майдонида “Саутгемптон” “Норвич”ни қабул қилди. Учрашув 3:0 ҳисобида
майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Саутгемптон – Норвич – 3:0
Голлар: Пелле, 45+1 (1:0); Тадич, 64 (2:0); Тадич, 67 (3:0).
Четлатиш: Уиттаккер, 31 (Норвич).