“Зенит” яримҳимоячиси Аксель Витселнинг иш бошқарувчиси Франческо Марсельянинг айтишича, яримҳимоячи яқин орада “Милан” сафига ўтиши мумкин.

“Охирги соатларда алоқалар бўлганини тасдиқлашимиз мумкин. Барчаси “Милан”га боғлиқ. Витсель “Зенит” президенти билан гаплашди ва у унинг клубдан кетишига розилик берди. Аксель “Милан”га ўтмоқчи ва агар россонерлар лозим топишса, эртаданоқ бу жамоанинг футболкасини кийишга тайёр.

Келишув шартлари хусусида гапирадиган бўлсак, бу агар ўйинчи “Милан” таркибида 20 дан кўп ўйинда иштирок этса, 22-23 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан 3 млн еврога ижарага олиш шаклида бўлиши мумкин. Умид қиламанки, келишув трансфер ойнаси ёпилгунга қадар амалга ошади”, деб айтмоқда Марселья.