Австрия полицияси трассани назорат қилаётганда шубҳали юк машинасини тўхтатганда, у қочиб ктишга уринди. Бироқ полиция уни тақиб қилиб, тўхтатишга муваффақ бўлган. Юк машинаси кўздан кечирилганда кузови ичида Сурия ва Афғонистондан 26 нафар қочқин борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Newstalk нашри.
Қочқинлар ташналик сабабли деярли ўлим ёқасига келиб қолишган. Улар орасида уч нафар мактабгача ёшдаги бола ҳам аниқланди, улардан бирининг аҳволи жуда оғир бўлган.
Полиция чақиртирган тез тиббий ёрдам болалар ва уларнинг ота-онасини маҳаллий шифохонага етказди.
Нашрнинг маълум қилишича, муҳожирларни 29 ёшли руминиялик фуқаро олиб кетаётган бўлган.
Бундан аввал Австрияда йўл четида қолдириб кетилган юк машинасининг ичидан 70 дан кўпроқ муҳожирнинг жасади топилган эди.