Бугун, 30 август куни Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко 61 ёшни қарши олди. У 1954 йил Беларуссиянинг Витеб вилоятида дунёга келган. Беларусь Республикасининг биринчи президенти (1994 йилдан ҳозирги вақтгача). Қуйида Александр Лукашенконинг машҳур ибораларини тақдим этамиз.

Мен — Европадаги, эҳтимол дунёдаги энг сўнгги ва ягона диктаторман... Сизлар бу ерга келиб, тирик диктаторни кўрдингиз.

Беларусь йўқолиб кетиш арафасига келиб қолганди. Мен унинг олдинга қадам ташлашига ёрдам бердим.

Лукашенко ҳеч нарча ўғирламайди. чунки унинг яширадиган жойи йўқ

Биз бу тор жойни кенгайтирамиз ва туғилишлар сонини оширамиз.

Беларус халқи таваккал қилди ва мени президентликка сайлашди. Бу тарихда жудаям кам содир бўлади ва эҳтимол келгусида бўлмас.

Мен болаликда жониворлар ва ўсимликлар орасида вояга етганман.

Эҳтимол ёмон яшарсиз, лекин бу узоқ давом этмайди ...