Франциянинг Тулуза шаҳрида яшовчи Марин Ричардга гаджетларга аллергияси бўлгани учун ногиронлик нафақаси тайинланди.
Аёлда телефон, плашнет, ноутбук ва бошқа қурилмалардан чиқувчи электр магнит нурланиш алллергия келтириб чиқаради.
Францияда бошқа кўпчилик давлатлардаги каби юқори даражадаги электр магнит сезувчанлик расман касаллик деб тан олинмаган. Бироқ шунга қарамасдан маҳаллий ҳокимият аёлни ногирон деб тан олиб, унга ҳар ой 920 долларлик нафақа тўлашга рози бўлди,
Мобиль телефонлар, симсиз алоқа интернет манбалари, телевизор ва бошқа маиший асбоблар таъсиридан азият чекувчи одамлар бу қурилмаларнинг таъсир қилиш майдонида бўлганларида жиддий дискомфорт сезадилар. Кўпчилик бундай касаллар уларнинг ёнида у ёки бу қурилма бўлганида умуман нормал ҳаёт кечира олмасликларини таъкидлайдилар.
Электр магнит нурланиш таъсирчан одамлар саломатлигига ҳақиқатан ҳам таъсир қилиши мумкинлигига қарамасдан, олимларнинг айтишича, бу кам учрайдиган касаллик жуда кам тадқиқ қилинган.
АҚШда ҳаттоки гаджет ва симсиз интернетдан қочган одамларнинг махсус яшаш жойи мавжуд.