Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер эълон қилинмаган қисқа муддатли ташриф билан Афғонистонга келди.

Вазирлик хабарига кўра, вазир ташриф давомида Афғонистон президенти билан учрашади. Штайнмайер ва Ашраф Ғани Аҳмадзай мамлакатдаги қайта ислоҳ қилиш, терроризмга қарши кураш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

“Афғонистон фуқаролари келгусида ҳам Германиянинг ғамхўрлиги, қайта тиклаш ва тараққиёт соҳасида кўп томонлама ҳамкорлигимиз, НАТО миссиясидаги ҳиссамиз ва афғон ҳавфсизлик кучларини молиявий қўллаб-қувватлашимизга ишонч билдиришлари мумкин”, – дея вазир сўзларидан иқтибос келтириди ГФР ТИВ.

Бу Штайнмайернинг ташқи ишлар вазири сифатида Афғонистонга еттинчи бор ташриф буюриши ҳисобланади. Кобулдан сўнг у Покистонга жўнаб кетади.