Киев жангариларни ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганликда айблади

Жаҳон 30 Август 2015 2083

Шанба, 29 август куни жангарилар 100 миллиметргача калибрли қуроллардан фойдаланган ҳолда 19 маротаба ўт очишни тўхтатиш тартибини бузди, дейилади якшанба куни тонгда тарқатилган ҳарбий амалиётлар матбуот маркази хабарида.

"29 август, 18:00дан ярим тунга қадар вазият барқарор, кескинлашмаган ҳолда қолди. Бизнинг позицияда фақатгина тартибсиз ва ташвиқот руҳидаги отишмалар бўлиб турди”, дея қайд этилди матбуот марказининг фейсбукка жойлаштирилган хабарида.

Кун охирига бориб эса жангарилар гранатомёт ёрдамида Украина қуролли кучларининг Трёхизбенка, Авдеевка ва Марьинкадаги позицияларини ўққа тутган. Икки маротаба Опытное аҳоли пунктидаги украин қисмлари ҳам ўқотар қуроллари ҳужуми остида қолган.

“Ўтган кун давомида 19 маротаба ўт очишни бекор қилиш тартиби бузилди. Бир марта миномёт, 10 маротаба гранатомётдан фойдаланилди”, дея хабар берди матбуот маркази.

Кўпроқ янгиликлар