Миср Марказий сайлов қўмитаси октябрь ва ноябрда парламент сайловларининг икки тури бўлиб ўтишини белгилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Биринчи тур 18-19 октябрь кунлари Мисрнинг 14 вилоятида, 21-22 ноябрь кунлари эса қолган вилоятларида бўлиб ўтади.

Мисрдаги аввалги парламент сайловлари 2012 йилда “араб баҳори”дан кейин бўлиб ўтган эди. Ўшанда биринчи ўринни ҳозирда судланган, мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг партияси эгаллаган эди.