Мутко Ғарбни Россия спортини кучсизлантиришга уринишда айблади

Жаҳон 30 Август 2015 3786

Россия спорт вазири Виталий Мутко россиялик енгил атлетикачилар билан содир бўлган ҳодисадан мамлакатга сиёсий босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланилгани маълум қилди. Бу ҳақда “ЭкСпорт” хабар берди.

“Биз миллион доллар ўтказиб берган Жаҳон антидопинг агентлиги ўз сиёсатини ўтказмоқчи. Россиядаги допинг масаласи ҳақида фильм намойиш этилганидан сўнг дарҳол комиссия тузилиши лозим экан. Агарда можаро бошқа мамлакатда содир бўлганида, ҳеч қандай комиссия тузилмас эди. Бу Ғарбнинг сиёсий қуролидан бошқа эмас. Катта сиёсатдагиларнинг ҳеч бири Россия спортининг Собиқ Иттифоқ ўрнини эгаллашини истамайди”, – деди Мутко.

4 августда Халқаро енгил атлетика федерацияси 2011 йилда атлетларнинг биологик паспортидаги допинг қабул қилинган бўлиши мумкинлигига ишора қилувчи аномал маълумотлар асосида 63 ишни қўзғатган эди. Уларнинг 31таси россияликларга нисбатан очилган.

Бундан ташқари, немис телевидениесида ҳам спортда мунтазам равишда допинг қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилган бўлиб, унда россиялик енгил атлетикачилар ҳақида ҳам сўз борган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар