Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори–2015” амалиёти чоғида гиёҳванд моддаларнинг катта партияси аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, “Эркин” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, ёрдамчи бинога яшириб қўйилган 1 кг 723 гр миқдоридаги “марихуана” гиёҳванд моддаси аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Мазкур иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.