Пуэрто-Рико ҳукумати тропик тўфон туфайли 72 млрд доллар атрофидаги давлат қарзларини реструктуризация қилишни 8 сентябрга қадар ортга сурди, дея хабар берди Reuters.

Бу ҳақда орол губернатори Алехандро Гарсиа Падильянинг расмий вакиллари маълум қилди.

Экспертлар давлат қарздорлигини сезиларли даражада қисқартириш ва инқироздан чиқиш ҳақида ҳисобот тақдим этишлари лозим эди. Бироқ оролга таҳдид солиши мумкин бўлган “Эрика” тропик тўфонига тайёргарлик ишлари сабабли бу иш ўз вақтида ниҳояланмай қолди.

Бундан аввалроқ эса Пуэрто Рико дефольт арафасида экани маълум қилинган эди.
Пуэрто Рико Кариб денгизидаги АҚШ назорати остида бўлган шу номдаги оролда жойлашган, АҚШ билан фуқаролиги, пул бирлиги ва мудофаа жиҳатдангина боғлиқ “эркин қўшилган” мақомида эга давлат ҳисобланади.