Россия президенти Владимир Путин ва мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Сочидаги «Бочаров Ручей» резиденциясида биргаликда спорт билан шуғулланиб, машғулотлардан сўнг нонушта қилишди.

Президент ва бош вазир даставвал резиденция спорт залида чигалёзди машқларини бажариб, сўнгра оғир машқлар тренажёрларига ўтишди. Машғулотлар тугаганидан сўнг эса очиқ пешайвонга ўрнатилган қўрада ўзларига барбекю тайёрлаб, нонушта қилишди.

Нонушта жараёнида Путин ва Медведев бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди.