Кучли гирдоб Япониянинг Коти префектураси Сикоку оролида жойлашган Мурото шаҳридаги 80га яқин хонадонларнинг томларига шикаст етказиб, ойналарини синдириб юборди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Табиий офатдан жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, август ойида Канагава префектурасида содир бўлган қуюн дарахт ва реклама таянчини қулатиб, маҳаллий аҳоли вакилига шикаст етказгани хабар қилинган эди.