Заргарлик буюмлари ўғриси ушланди

Ўзбекистон 30 Август 2015 2817

Хоразм вилояти Урганч туман ИИБга мазкур туманнинг Юқорибоғ қишлоғида яшовчи, 1965 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум шахс унинг уйига очиқ қолган дераза орқали кириб, ётоқхонасидан 3 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни жабрланувчининг 22 ёшли ҳамқишлоғи содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ўғрилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар