Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромининг “Гагарин” майдонида Союз-ФГ ташувчи ракетаси ўрнатилди. У Союз ТМА-18М кемасини фазога олиб чиқади.
Маълум қилинишича, янги экспедиция парвози ўзига хос юбилейга айланади: 2 сентябр куни фазога Союз типидаги 500-ракета учирилади.

Унинг асосий экипажи россиялик фазогир Сергей Волков, Европа космик агентлиги астронавти Андреас Могенсен ва Казкосмос фазогири Ойдин Аимбетов.
Моргенсен ва Аимбетов Ерга 12 сентябрь куни қайтади

Халқаро космик станцияда экспедицияни россияликлар Геннадий Падалка, Михаил Корниенко ва Олег Кононенко, америкаликлар Скотт Келли ва Челл Линдгрен, шунингдек, япониялки фазогир Кимия Юилар кутмоқда.