Афғонистон ғарбида 100 нафардан ортиқ қиз токсинли газдан заҳарланиш туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, бу воқеа Ҳирот шаҳридаги аёллар гимназиясида содир бўлган.

Полициянинг тахмин қилишича, оммавий равишда заҳарланиш ҳодисаси хотин-қизларнинг таълим олишига қаршилик қилувчи афғонистонлик сўл консерваторлар томонидан уюштирилган.

Манбада айтилишича, шифохонага бу суиқасддан жабрланган жами 124 нафар қиз олиб келинган.

Вилоят губернатори бу суиқасд ижрочиларини ҳукумат сиёсатига қаршилар, деб баҳолаган.