Амалдаги Италия чемпиони “Ювентус” А сериясидаги кетма-кет иккинчи мағлубиятига учради

Спорт 31 Август 2015 1745

Италия А сериясининг 2-турида “Рома” ўз майдони – “Олимпико” стадионида амалдаги чемпион “Ювентус” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликлар жорий чемпионат илк ўйинларида кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учрашди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида римликлар ўйинчиси Миралем Пьянич ҳисобни очди. 2-бўлимнинг ўртасида туринликларнинг захира дарвозабони қизил карточка олди. 78-дақиқада “Юве” 10 киши бўлиб қолди: майдондан Патрис Эвра чиқариб юборилди. Шундан бир дақиқа ўтиб, Эдин Жеко римликларнинг устунлигини 2 та тўпга етказиб қўйди. Асосий вақт тугаши арафасида Пауло Дибала бир тўпга фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.

“Ювентус” биринчи марта Италия чемпионатининг 74 йиллик тарихида чемпионатнинг кетма-кет илк иккита учрашувини ютқазди.

”Рома” мусобақа жадвалида 4 очко билан 2-ўринни, ҳали бирорта очко йиға олмаган “Ювентус” 18-ўриндан жой олди.

Италия. А серияси. 2-тур

Рома – Ювентус – 2:1
Голлар: Пьянич, 61 (1:0); Жеко, 79 (2:0); Дибала, 87 (2:1).
Четлатиш: Рубиньо, 66; Эвра, 78 (Ювентус)

Турнинг қолган учрашувлари қуйидагича якунланди:

Милан - Эмполи 2:1
Голлар: Бакка, 17, Луис Адриано, 69 — Сапонара, 20

Торино – Фиорентина – 3:1
Голлар: Алонсо, 10 (0:1); Моретти, 67 (1:1); Квальярелла, 69 (2:1); Базелли, 77 (3:1).

Болонья — Сассуоло 0:1
Гол: Флоро Флорес, 86

Наполи — Сампдория 2:2
Голлар: Игуаин, 9, 39 — Эдер, 58, 60

Карпи (Карпи) – Интер (Милан) – 1:2
Голлар: Йоветич, 31 (0:1); Ди Гаудио, 81 (1:1); Йоветич, 89 (1:2, пен).

Дженоа (Генуя) – Верона (Верона) – 2:0
Голлар: Паволетти, 57 (1:0); Гакпе, 76 (2:0).

Аталанта (Бергамо) – Фрозиноне (Фрозиноне) – 2:0
Голлар: Стендардо, 21 (1:0); Гомес, 69 (2:0).
Урилмаган пенальти: Пинилья, 9 (Аталанта)

Удинезе (Удине) – Палермо (Палермо) – 0:1
Гол: Ригони, 8 (0:1).

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30540 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16732 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 65979 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57434 Жамият
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:45 804 Жаҳон
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1408 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 1752 Жамият
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 486 Жаҳон
NYT: Республикачилар етакчиси Трампнинг 2018 йил кузигача ҳокимиятни сақлаб қолишига шубҳа билдирмоқда
10:13 887 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар