АҚШлик аёл ўзининг икки ойлик фарзандини супермаркетда маҳсулотлар солинадиган аравачада қолдириб кетди

Жаҳон 31 Август 2015 3254

АҚШнинг Аризона штатида яшовчи аёл супермаркетда ўзининг икки ойлик фарзандини маҳсулотлар солинадиган аравачада ёдидан чиқариб қолдириб кетди.

The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли Чериш Петерсон исмли ушбу аёл ўзининг 4 фарзандидан учтаси билан супермаркетга жиянининг туғилган куни учун конфет сотиб олгани борган.

Аёл уйга келгандан кейингина чақалоғи супермаркетда қолиб кетганини пайқаган. Бу орада болакайни полициячилар кўриб қолишган. Аёлнинг айтишича, у 40 дақиқадан кейин фарзанди ортидан супермаркетга қайтиб келган. Полициячилар унга фарзандини қайтиб беришди, бироқ ҳуқуқ-тартибот муассасаларига она томонидан ўз фарзандининг хаётига хавф солувчи вазият яратгани устидан шикоят аризаси топширишди.

Ушбу нохуш ҳолат ОАВларда маълум қилингандан кейин, интернет фойдаланувчилари аёлни фарзандларини ёмон парвариш қилишда айблашди ва у спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар таъсирида маст ҳолда бўлган бўлиши мумкин дея тахмин қилишди. Бу айбловларга жавобан аёл CBS5 телеканали орқали фарзандларини жуда яхши кўришини, рўй берган ҳолатни эса тасодиф деб атаган.

Кўпроқ янгиликлар