«Баракасини берсин» бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

Маданият 31 Август 2015 3507

Алишер Навоий номидаги кино саройида «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган «Баракасини берсин» номли бадиий фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан табаррук ёшдаги инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш борасидаги эзгу анъана ва қадриятларимизни акс эттирувчи бир қатор фильмларни яратиш устида қизғин иш олиб борилмоқда.

Истиқлол айёми арафасида тақдим этилган «Баракасини берсин» комедияси улардан бири. Фильм бош қаҳрамонлари Ҳайдар бува ва унинг ҳамсояси Шомирзанинг ҳаёти, қўшнилар ўртасидаги муносабатлар орқали кекса авлод вакилларининг мардлик, инсоф-диёнат, ҳалоллик сингари халқимизга хос фазилатларни ўз шиорига айлантиргани қизиқарли лавҳалар, ҳаётий воқеалар ҳамда завқли эпизодлар ёрдамида очиб берилган.

Ўзбекистоннинг гўзал ва мафтункор табиати, миллий урф-одат ва анъаналаримизни намойиш этувчи ушбу картинада Эркин Комилов, Ражаб Адашев, Фарҳод Абдуллаев, Илмира Раҳимжонова, Толиб Мўминов, Жамила Ғофурова сингари актёрлар асосий ролларни ижро этган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар