Буюк Британия ҳукумати Даниянинг нефть қазиб олувчи A.P. Moeller-Maersk A/S корпорациясининг Шимолий денгиздаги Culzean газ конини ўзлаштириш режасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Лойиҳа 4,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Ушбу кон 2020 ёки 2021 йилда Буюк Британиянинг газга эҳтиёжини 5 фоизга қоплай олиши мумкин. Moeller-Maersk коннинг газ конденсати захираларини 300 млн баррель нефть эквиваленти даражасида баҳоламоқда. Газни тижорий қазиб олиш 2019 йилга режалаштирилган. Конни 13 йилдан кам бўлмаган даврда ўзлаштириш мўлжалланган.

Culzean конини ўзлаштиришда шунингдек JX Nippon Oil & Energy ва BP компаниялари ҳам иштирок этади.