Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "МЮ"дан Аднан Янузайни ижарага олди

Спорт 31 Август 2015 1365

"Боруссия Д" "МЮ"дан бельгилик ёш яримҳимоячи Аднан Янузайни 1 йил муддат учун ижарага олди. Бу ҳақда немислар жамоасининг расмий сайтида маълум қилинган.

Эндиликда 20 ёшли футболчи 2016 йилнинг ёзигача "Боруссия Д" аъзоси ҳисобланади.

Маълумот учун, Аднан Янузай "МЮ" учун шу вақтгача 45та ўйинда майдонга тушган ва 5та гол уриб, 5та голли пас муаллифи бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар