Фарғонада ҳарбий хизматчилар учун чегара пости мажмуаси ва янги уй-жой фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 31 Август 2015 2983

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий хизматчилар учун чегара пости мажмуаси ва янги уй-жой фойдаланишга топширилди. Ушбу замонавий уйларга 16 ҳарбий хизматчи оиласи кўчиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёшлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакат Қуролли Кучлари тизимини такомиллаштириш, ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш муҳим вазифалардан этиб белгиланган. Барча қулайликларга эга чегара пости ва янги уйнинг фойдаланишга топширилиши ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган ана шундай ғамхўрликнинг амалий ифодаси ҳисобланади. 

“Биз, ҳарбийлар учун яратилаётган шароитлардан жуда мамнунмиз. Оиламиз учун ажратилган хонадонда барча қулайликлар муҳайё. Шароитлар шаҳарникидан асло қолишмайди. Оиламиз ёнимизда. Давлатимиз ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган экан, биз ҳам шунга муносиб бўлишга, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз”, – дейди лейтенант Ҳамиджон Ғаффоров. 

Янги уйга кўчиб кирган Ўғилой ва Умиджон Тешабоевлар оиласининг ҳам қувончи чексизлигини билдиришди. 

“Ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи бўлганимдан фахрланаман. Бу ерда фаровон турмуш учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё. Фарзандларимизнинг спорт ва бошқа машғулотлар билан шуғулланиши ҳам инобатга олинган. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун биз, ҳарбийларнинг оилалари Президентимиздан миннатдормиз”, – дейди Ўғилой Тешабоева.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар