"ИШИД" Пальмирадаги яна бир тарихий обидани вайрон қилди

Жаҳон 31 Август 2015 4374

Суриядаги "ИШИД" жангарилари қадимий шаҳар Пальмирадаги яна бир меъморий обидани, Бэла ибодатхонасини портлатиб юборишди. Бу ҳақда BBC News хабар қилган.

"Бу жуда кенг кўламли вайронкорлик бўлди. Портлаш овози шу қадар кучли эдики, уни ҳатто гаранглар ҳам эшитиши мумкин эди", деб гувоҳлик беради маҳаллий аҳоли вакиллари.

Маълумот учун, Бэла ибодатхонаси милоддан аввалги 1 асрда барпо этилган ва шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири саналарди.

Бу ибодатхона ўзида Ғарб ва Шарқ меъморчилигининг энг муҳим жиҳатларини мужассамлаштирганди. Сурияда уруш бошланишидан олдин бу ибодатхонани кўриш учун ҳар йили 150 минг нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

"ИШИД" шу тариқа Пальмира шаҳрида иккинчи марта йирик вайронгарчиликни амалга оширди. 24 август куни жангарилар шаҳардаги Баалшамин ибодатхонасини ҳам портлатиб юборганди.

Унгача эса бу музей-ибодатхона ходими, 84 йшли олим қатл этилганди.

"ИШИД" шу йилнинг май ойида ЮНЕСКО рўйхатидаги бу тарихий шаҳарни босиб олишганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар