Ислом Каримов 2 сентябрь куни парадда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади

Ўзбекистон 31 Август 2015 5528

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2015 йил 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба, шунингдек, Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши курашдаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу парадда 30дан ортиқ мамлакат раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинган.

ХХР Давлат кенгаши девонхонасининг маълум қилишича, тадбирда жами 49 мамлакат вакиллари иштирок этади.

3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонидан 12 минг аскар ва зобит парад билан ўтади. Парадга, шунингдек, 200 донадан ер усти техникаси ва самолёт жалб қилинади.

Парадни тайёрлашга раҳбарлик қилаётган генерал-майор Цюй Жуйнинг маълум қилишича, парадда иштирок этадиган техниканинг 84 фоизи биринчи марта намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70812 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36957 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21372 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80735 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61782 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 78 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 43 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 232 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1047 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 693 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар