Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги ўқув-маъмурий биноси қуриб битирилди. 1news.uz сайтида ушбу бинонинг суратлари чоп этилди.

Айтилишича, бинода 2 200 талаба таълим олади.

Бино яқинида замонавий спорт комплекси, 400 кишилик ошхона ва хорижий мутахассислар учун меҳмонхона қад кўтарди. Талабалар шу ўқув йилидан бошлаб ушбу бинода таълим ола бошлайди.