Италиянинг Eni компанияси ўзининг сайтида Миср қирғоқлари яқинида Ўрта Ер денгизида йирик табиий газ кони топилганини маълум қилди. Компания маълумотларига кўра, коннинг салоҳияти 30 трлн куб метр газга баҳоланмоқда. Кон тахминан 100 квадрат километр ҳудудни эгаллаган.

“Бу кон дунёдаги энг йирик табиий газ кони бўлиши мумкин”, дейилмоқда компанияда.
Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, кон ўнлаб йиллар давомида Мисрнинг табиий газга эҳтиёжини қондира олиши мумкин.