ОАВ: Украина Радаси олдидаги намойиш учун одамларга футболка ва пуллар берилган

Жаҳон 31 Август 2015 5283

Украинада Олий Рада биноси олдида ўтган намойишга келган одамларнинг бир қисми футболка ва пуллар эвазига келгани айтилмоқда. Бу ҳақда “5 канал” видеосюжетига иқтибос келтирган ҳолда “Украинская правда” нашри хабар берган

Олигарх Игорь Коломойскийнинг “Укроп” партияси байроғини кўтариб олган оқ футболкадаги аёл митингга нима учун келганини ҳаттоки билмаслигини айтган.

Оддий кийимдаги бошқа бир аёл эса “децентрализация” сўзини тўғри талаффуз қила олмай, митингга соатига 50 гривна ҳақ учун келганини айтган.

Видеода, шунингдек, намойишчиларга ташкилотчилар томонидан 50 гривналик пуллар берилаётгани лавҳалари акс этган.

Намойиш давомида тартибсизликлар чиққан. Охирги маълумотларга кўра, 100 га яқин одам яраланган.

Миллий гвардиянинг камида бир нафар жангчиси ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Кўпроқ янгиликлар