Болгариянинг Пловдив шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Ўз тарихида 19-маротаба ташкил этилган чемпионатда 97 давлатдан 800 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркибда ватан спорт шарафини ҳимоя қилишди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 2та кумуш ва шунча бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Жамоавий спарринг баҳсларида терма жамоа бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Финалга қадар етиб борган Беҳруз Саидов (78 кг) ва Аббос Абдуллажонов (50 кг) кумуш медал билан тақдирланди. Шаҳзод Мустафоев 3-ўринга лойиқ кўрилди.