Рада олдидаги тартибсизликлар туфайли жабрланганлар сони 100 нафардан ошди

Жаҳон 31 Август 2015 2488

Украина парламенти 31 август куни биринчи ўқишда мамлакат конституциясининг децентрализация ҳақидаги моддасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилгач, Олий Рада биноси олдида бошланган тартибсизликлар давомида жабрланганлар сони 100 нафардан ошди.

Бундан олдинроқ, Рада олдида кучли портлаш натижасида камида 15 нафар милициячи жабрлангани ҳақида хабар берилганди.

Киев шаҳри милицияси бошлиғи Александр Терещукнинг расман маълум қилишича, айни вақтда тўқнашувда жабрланганлар сони 100 нафардан ошиб кетди.  Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда 112 Украина хабар қилган.

"Портлашдан кейин кўчада жуда кўп қон тўкилди. Бу портлаш ёки қўл гранатаси орқали, ёки жангларда фойдаланиладиган граната орқали амалга оширилган. Бу масала бўйича аниқлик киритилади", дейди Терещук.

Айни вақтда милиция ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўлламоқда, вазият ўзгармаса кескинроқ чоралар кўрилиши айтилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар