Киев шаҳрида Украина парламенти қаршисида бошланган намоойиш вақтида портлаш амалга оширган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Киев шаҳри милицияси бошлиғи Александр Терещукка асосланган ҳолда Интерфакс хабар берган.

"Гранатани улоқтирган шахс қўлга олинди. Унинг шахсини аниқлаштиришга ҳаракат қилаяпмиз", дейди Александр Терещук.

Бу портлаш оқибатида Радага бостириб киришга ҳаракат қилаётган намойишчиларга қаршилик кўрсатаётган Украина миллий гвардияси ҳарбийларининг 100 нафардан ортиғи жароҳатланганди.

Бироз ўтиб, Киев мэри Виталий Кличко бу портлаш туфайли бир киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.