Раул Гарсия 40 млн евро эвазига "Атлетико"дан "Атлетик" жамоасига ўтди

Спорт 31 Август 2015 1835

Мадриднинг "Атлетико" жамоасида 8 йилдан буён фаолият кўрсатиб келган испаниялик таянч яримҳимоячиси Раул Гарсия ўз фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди.

"Басклар"нинг расмий сайтида маълум қилинишича, бу 29 ёшли футболчининг трансфери учун 40 млн евро тўланган ва у билан 2019 йилгача давом этадиган битим тузилган.

Гарсия янги жамоасида 22 рақам остида ҳаракат қилади.

Маълумот учун, ушбу футболчи ўтган мавсумда "Атлетико" сафида 31 учрашувда иштирок этиб, 5та гол урган ва 2та самарали тўп узатишни амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар