Роналду ўзининг мумдан ишланган нусхаси учун 20 минг фунт сарфлади

Спорт 31 Август 2015 3533

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду британиялик ҳайкалтарош Майкл Уэйдга ўзининг мумдан ишланган ҳайкалига буюртма берди ва бунинг учун 20 минг фунт стерлинг (30 минг доллар) тўлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Футболчи Мадрид музейида икки йилдан бери томошага қўйилган ҳайкалининг айнан нусхасини тайёрлаб беришни сўради. Португалияликнинг айтишича, у бу ҳайкал билан Испаниядаги уйларидан бирини безатмоқчи. 

“Бизда 2013 йилда Роналду ҳайкалини қуйиш учун ишлатилган қолип сақланиб қолган, шунинг учун бу гал унинг ҳайкалини тайёрлаш осонроқ бўлади. Криштиану бизга ҳайкал учун бутсалари ва футболкасини юборишга ваъда берди. Бу галги ҳайкал аввалгисидан фақатгина соч турмаги билан фарқ қилади, холос. Футболчи бизга сочларига тегмаслигимизни илтимос қилди. Ҳайкалнинг соч турмаги билан унинг шахсий сартароши шуғулланадиган бўлди”, деб айтмоқда ҳайкалтарош.

Март ойида Роналду Мадриддаги мум ҳайкаллар музейида қўйилган ҳайкалининг сочи ҳолатини кузатиб турувчи стилист ёллаган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар