ICTWEEK 2015 ахборот-коммуникацион технологиялар ҳафталиги доирасида Uzbekistan Cyber Games FIFA15 киберфутбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Тадбир ташкилотчиси InfoCOM.UZ журнали, “Альянс Арена” компьютер клуби ҳамкорлигида.
Турнир Sony Play Station 4 консолида FIFA 2015 ўйини бўйича ўтказилади.

Турнирнинг саралаш босқичи 1-12 сентябрь кунлари “Альянс Арена” (Тошкент), Gamezone (Самарқанд), Mundial (Фарғона) ва Playstation Game (Олмалиқ) клубларида ўтказилади. 15-17 сентябрь кунлари UCG FIFA15 финали ICTExpo2015 кўргазмаси доирасида ўтказилади.
Турнирда 8-ўрингача бўлган поғоналарни эгаллаган барча иштирокчилар планшетлар ва смартфонлар билан тақдирланади. Турнирда иштирок этиш бепул. Иштирокчилар саралаш босқичида клубларда ўйинга сарфланган вақт учун пул тўлашади.