2015 йилнинг август ойида Россия армияси қарийб 80 ҳарбий машғулот ўтказди ва энди “Марказ-2015” қўмондонлик-штаб манёврларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ахборот берди.

“Охирги ой давомида биз 79 ҳарбий машғулот ўтказдик, - деди у идорада ўтказилган селектор йиғилишида. – Улар ичида энг кенг миқёслиси Марказий Осиё страгетик йўналишидаги қўшинларнинг тайёргарлиги бўлди. Унга 6 минг ҳарби хизмтатчи ва 800 техника бирлиги жалб қилинди”.

Вазирнинг сўзларига қараганда, “Марказ-2015” манёврларига тайёргарлик ишлари 24-29 август кунлари олиб борилди.