Буюк Британиянинг автомобил ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce компанияси Бразилиянинг йирик нефть компанияси Petrobras`даги коррупцион можароларга аралашди. Бу ҳақда The Telegraph нашрида ёзилган.

"Биз бразилиялик терговчилар ҳамкорлик қиляпмиз. Лекин бу ҳақда тергов ҳали давом этаётгани туфайли батафсил маълумотлар бера олмаймиз. Шуни айтишимиз мумкинки, Rolls-Royce ҳар қандай турдаги жиноятчиликка қарши", дейди компания вакили.

Қайд этиш керакки, шу йилнинг февралида Rolls-Royce компанияси Petrobras давлат нефть компаниясидаги коррупция билан боғлиқ шов-шувга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Petrobras собиқ бош менежери Педро Баруско полицияга хабар қилишича, Petrobras нефть платформалари учун турбиналар етказиб берувчи Rolls-Royce Бразилия компанияси раҳбариятига ўз агенти орқали пора бериб, эвазига 100 миллион долларлик шартнома сўраган.

Бироз олдинроқ, бу иш доирасида Бразилиянинг собиқ президентига айблов эълон қилинганди.