"Монако"нинг франциялик ёш ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед" аъзоси бўлиши ойдинлашмоқда.

The Times нашрида маълум қилинишича, "МЮ" 19 ёшли бу футболчи учун монаколикларга 36 млн фунт тўлайди.

Мартиаль айни вақтда Англияга, "МЮ" тиббий кўригидан ўтиш мақсадида етиб келган.

Бироз олдинроқ, Мартиалнинг трансфери "МЮ" учун 80 млн еврога тушиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Мартиаль Франция чемпионатида ўтган мавсумда 35 ўйинда иштирок этиб, 9та гол урган ва 3та голли пас амалга оширган.