U2 гуруҳи яккахони Боно Facebook туфайли дунёдаги энг бой хонандага айланди

Жамият 31 Август 2015 2931

U2 гуруҳи яккахони Боно Facebook ижтимоий тармоғининг акцияларининг кўп қисмига эгалик қилгани туфайли дунёдаги энг бой хонандага айланди, деб ёзмоқда The Mirror нашри. 

Бугунги кунда ирландиялик мусиқачининг бойлиги 1,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Бонога унинг давлатининг катта қисмини Facebook’нинг 2,3 фоиз акцияси келтирди. Боно бу акцияларни 2009 йилда ўзининг Elevation Partners инвестицион компанияси орқали 86 млн долларга сотиб олган эди.

Ижтимоий тармоқнинг акциялари Бонога 1,4 млрд доллар даромад келтирган. Бу Бонога сайёрамизнинг энг бадавлат мусиқачилари рўйхатида Пол Макартнидан ўзиб кетиш имконини берди.

Кўпроқ янгиликлар