Украина пойтахти Киев шаҳридаги Печер туман давлат маъмурияти душанба, 31 август куни киевликлар ва Украина пойтахти меҳмонларига шаҳар марказидан узоқроқ бўлишни сўраб мурожаат қилди.

“Печер туман давлат маъмурияти Украина Юқори Радаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказилаётгани билан боғлиқ хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантиради”, дейилади маъмурият матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ 100 нафарга яқин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг Юқори Рададаги тўқнашувлар чоғида жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Рада биносида милиционерларга қарата грана улоқтирган жиноятчини қўлга олди.

Украина парламенти биноси олдидаги тартибсизликлар конституцияга мамлакатни децентрализация қилишга тааллуқли ўзгартишларни киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг бошланди.