Украина Радаси биноси олдида портлаш содир бўлиб, 15 нафар милиция ходими жабрланди

Жаҳон 31 Август 2015 4483

Украина парламенти қаршисида уюштирилган намойиш вақтида кучли портлаш содир этилди ва тартибсизликни тўхтатишга уринаётган милициянинг камида 15 нафар ходими жароҳатланди. Бу ҳақда 112.ua телеканалида хабар қилинди.

Воқеа жойидан жонли равишда эфирга чиққан журналистнинг айтишича, портлашдан кейин йўлда қон кўлмаги пайдо бўлган, баъзи журналистлар ҳам тиббий ёрдамга муҳтож бўлишган.

Бошқа ОАВларда айтилишича, портлаш асоратлари у қадар ваҳимали эмас.

Айни вақтда Олий Рада қаршисидаги Конституция майдонидаги намойишчиларни тарқатиш учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кўздан ёш сиздирувчи газ қўлламоқда.

Намойишчилар эса милиция ва органлар ходимларига қарата шиша идишлар ва тош бўлаклари улоқтиришмоқда.

Намойишчилар парламент биносига бостириб киришни мақсад қилишган. Милиция сафига эса қўшимча кучлар етиб келмоқда ва зарур бўлса кескин чоралар кўрилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Украина ИИВ ходимининг маълумот беришича, намойиш вақтида ўта фаол ҳаракат қилганлардан бири ҳибсга олинган.

ОАВлардан бирининг маълумотига кўра, намойишчи гуруҳлардан бири ўзини ўраб олган милиция кучларини ёриб ўтишга муваффақ бўлган.

Бироз олдинроқ, намойишчилар Рада биносини штурм қилишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар