Вьетнамда 18,5 минг атрофидаги маҳбус амнистияга тушиб, озодликка чиқарилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

Вьетнам президенти Чьонг Тан Шанг мамлакат мустақиллигининг 70 йиллиги муносабати билан афви умумий эълон қилган.

Бу сафарги амнистия рўйхатида 34 нафар хорижлик ҳам қайд этилган бўлиб, улар орасида Австралия, Комбожа, Хитой, Лаос, Малайзия ва Филиппин фуқаролари ҳам бор.

Қайд этилишича, бундан олдин Вьетнамда шундай кенг кўламдаги амнистия 6 йил аввал эълон қилингандию Ўшанда мамлакат президенти қамоқхоналардаги 20,5 минг нафардан ортиқ маҳбусларни муддатидан олдин озод қилиш учун фармон чиқарганди.