Хитой ўзи ишлаб чиқарган энг йирик учувчисиз учар аппарат Caihong-5ни синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Хуаньцю шибао” нашри хабар берди.
Айтилишича, унинг биринчи парвози Ганьсу вилоятида амалга оширилган бўлиб, 20 дақиқа давом этди.

Маҳаллий матбуотда келтирилган маълумотга кўра, Caihong-5нинг қанотлари кенглиг 20 м ни ташкил қилади. Дрон ҳавода 30 соат қолиши мумкин. Унинг максимал массаси 3 тоннани ташкил қилиб, шулардан 900 кг қисми юкка тўғри келади.

Caihong-5ни ўрта масофадан зарба бериши, шунингдек, разведкада қўл келиши мумкин.