Хитойнинг Шандунь вилоятида истиқомат қилувчи эркак 4-қават деразасидан тушиб кетган болани 20 дақиқа давомида швабра билан ушлаб турди. Бу ҳақда Британиянинг Sky News телеканали хабар берди.

Ван Баопин исмли эркак кўчадан ўтиб кетаётиб боланинг чинқириғини эшитган. У қизалоқ дераза панжарасига илиниб қолганини, боши эса шу панжара орасига кириб қолганини кўриб, уйга кирган. Қўлига швабрани олиб, 3-қават карнизига чиққан ва ота-онаси қизни уйга тортиб олгунига қадар уни швабра билан ушлаб турган.
Қизалоқ жуда қўрқиб кетган бўлса ҳам, унга тан жароҳати етмаган.