Хитойнинг CNPC миллий нефть-газ компанияси Қозоғистон ҳудудида қувур ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги корпорация директорлар кенгаши раҳбари Ван Илиннинг сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 млн долларга баҳоланмоқда. Завод Олма-Ота индустриал парки ҳудудида қад кўтаради.

Шунингдек, CNPC Қозоғистон пойтахтида олий хореография мактабини қуришга кўмаклашади.