Ходоркоский ва Навальний сиёсий маҳбусларнинг оилаларига 2.2 млн рубль беради

Жамият 31 Август 2015 2193

ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ва россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний сиёсий маҳбусларнинг оилаларига 2.2 млн рубль тарқатади. Бу ҳақда лойиҳа координатори Мария Бароновага таянган ҳолда РБК нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, маблағ Ходорковский ҳамда номи келтирилишини истамаган бир қанча шахсларнинг ўз пулларидан ажратилади.

Баронованинг таъкидлашича, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад сиёсий маҳбусларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш билан бирга уларнинг қамоқдаги қариндошлари билан алоқаларига кўмак бериш ҳамдир. Негаки кўпчилик оилаларнинг қариндошлари сақланаётган колонияларга келиши учун маблағи йўқ.

Коррупцияга қарши кураш фонди директори Роман Рубановнинг таъкидлашича, ҳисобларига банд солингани боис Навальний ушбу лойиҳага молиявий кўмак бермайди. У ахборот кўмагини таъминлаб беради.

Кўпроқ янгиликлар