2015 йилнинг июнь ойида Хитойнинг  ZTE компанияси   Vimpelcom (Beeline савдо белгиси) компаниясининг иккита тендерида ғалаба қозонди. Улардан бири – бешта мамлакат (Ўзбекистон, Тожикистон, Арманистон, Қирғизистон ва Лаос)да базавий станцияларни ташкил этиш борасида, иккинчиси эса  тўртта мамлакат  (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Лаос)да  RAN ўрнатишга қаратилган.

ZTEнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси   2015 йилнинг август ойида Vimpelcomнинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси ҳисобланган   Unitel МЧЖ мутахассислари, менежер ва раҳбарлари учун  «4G билан ҳаётни енгиллаштиринг» мавзуида семинар ташкил этди. 

Телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва тармоқлар учун ечимлар бўйича глобал етакчи ҳисоблаган ZTE компанияси Unitel билан ҳамкорликдан мамнун ва келгусида ҳам шерикчиликни давом эттиришга умид қилади. 

Семинар сўнггида  ZTE  компанияси  ўз маҳсулотларини, шу жумладан,   RAN ечимлари, базавий станциялар, маълумотларни етказиш, мураккаб хизматларни бошқариш  учун мўлжалланган ва бошқа асбоб-ускуналарни тақдим этди. Хитой компаниясининг мутахассис ва менежерлари  ZTE ечимлари ва асобоб-ускуналарининг афзалликлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этдилар.

Семинар доирасида   ZTE раҳбарияти    Unitel  компанияси топ-менежерлари билан музокаралар ўтказди  ва томонлар келажакда ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

ZTE — телекоммуникацион  асбоб-ускуналар ва мобил телефонларни етказиб  берувчи дунёдаги етакчи компания ҳисобланади.  ZTE маҳсулотлари турлари симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг ҳар бир секторини қамраб олади.

ZTE корпорацияси   1985 йили Хитойнинг   Шеньчжене (Shenzhen) шаҳрида ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи ҳозиргача айнан шу шаҳарда жойлашган.  1997 йили компания Шэньчжэнь фонд биржаси листингига киритилди,  2004 йилнинг декабрида эса   Гонконг фонд биржасида рўйхатдан  ўтди.  Шунингдек,  ZTE Hang Seng China Enterprises Index индекси таркибига киритилган.

Бугунги  кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида   ZTE ваколатхоналари ва тадқиқот марказлари жойлашган бўлиб, уларда 10 минглаб инсонлар меҳнат қиладилар.  Компания 140 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни  етказиб беради  ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади.   

Ҳозирда   ZTE компанияси иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун   50 дан ортиқ ечимларни таклиф этади. Хитой компанияси, шунингдек, истеъмолчилар учун турли туман маҳсулотлар  – телефонлардан тортиб смартфон ва планшетларгача таклиф этади. Бу маҳсулотлар бизнинг бозоримизда ҳам мақбул нархларда таклиф этилмоқда. ZTE смартфонларининг асосий платформаси – ОС Android.

ZTE шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида  10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида компаниямиз Ўзбекистонда телекоммуникация  соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб,  илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини яхшилаб келмоқда. 

Айни вақтда Ўзбекистон телекоммуникацион операторлари – Beeline, Ucell, АК «Узбектелеком» ва бошқалар Хитой компанияси асбоб-ускуналаридан фойдаланмоқдалар.  2013 йилнинг июлида ZTE Сирдарё вилоятида мобиль телефонлар ва аксессуарларни ишлаб чиқариш бўйича корхонани  ишга туширди. Мобиль  телефонлар UZTE бренди остида ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда корхона смартфонларнинг 6 та моделини ишлаб чиқармоқда. 

ZTE янги технологиялар ва стандартларни ишлаб чиқиш устида изланишларини давом эттирмоқда.  Масалан,  компания 5 авлод технологияси   (5G) устида ишламоқда.  ZTE 2015 йилда   5G соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларга харажатларни икки баробарга ошириш ниятида ва бу мақсадларга  2014 йилдаги 200 миллионга нисбатан жорий йилда 400 млн АҚШ долларини сафлаш ниятида. Бундан ташқари  ZTE  бешинчи авлод мобиль алоқа билан шуғулланаётган инженерлар штатини икки баробар кўпайтиради.  

Реклама  ҳуқуқи  асосида